|
Муаллиф: Аброр Зоҳидов
|
|
23.03.2011 13:34 |
Ҳисоб-китоблар шуни кỹрсатмоқдаки, 2020-2025 йилларга келибоқ, барча чучук сув ресурслари инсон фаолияти учун эгаллаб бỹлинади, яъни сув ҳам инвестиция манбаига айланиши ва сотилиши эҳтимоли бор. Дунё миқёсида сўнгги 100 йилда сув сарфланиши олти маротаба ошган. Бу кетишда 2050 йилга келиб инсониятга ҳозиргига нисбатан икки баробар кўпроқ сув зарур бỹлади. Сув эса камайгандан камайиб бораверади. Ҳозирнинг ўзида дунё миқёсида 1.1 миллиард инсон доимий равишда сув танқислиги билан курашмоқда. 2 миллиард одам бу муаммога вақти-вақти билан дуч келиб турибди.
|
|
Томчилаб суғоришга эътибор |
|
|
|
|
Муаллиф: Administrator
|
|
03.01.2011 10:44 |
 Сирдарё вилоятидан хушхабар келди. Гулистон туманидаги “Бунёд Нодиржон Ҳамкор” фермер хўжалиги жамоаси кутган орзу амалга ошибди, фермер хўжалигининг “Иссиқхона”сида барча аъзолари, туман ҳокимияти, жамоатчилик вакиллари хозир бўлишди. Тантананинг моҳияти маҳобатли эканми, ҳар ҳолда тақдимот маросимига Гулистон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари Б.Абдуғофуров ташриф буюриб, маросимни очди ва “ЭКОСАН” Халқаро жамоат фондининг лойиҳалари бўйича ушбу фонд маблағига амалга оширилган янги усул билан суғориш тизимини ушбу хўжаликда жорий этиш тақдимотига йиғилишганини маълум қилди.
|
|
Муаллиф: Administrator
|
|
03.01.2011 10:41 |
2010 ЙИЛ - “Баркамол авлод йили” Давлат дастури доирасида “ЭКОСАН”
Халқаро жамоат фонди бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Куни кеча Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги “Қорақўйли” қишлоғига тоза ичимлик суви келгани ҳақидаги хабар қишлоқнинг барча аҳолисига хушхабар бўлиб тарқалди. Тақдимот тадбирини Бўка тумани ҳокими Неъмат Абдуллаев очди ва йиғилганларни кўп вақтдан бери орзиқиб кутилган орзу амалга ошгани билан табриклади ва ушбу мурувватпарварлик саъй-ҳаракатлари учун “ЭКОСАН” Халқаро жамоат фонди ва Туркиянинг ҳамкорлик ва тараққиёт Идораси “ТИКА”га миннатдорчилик изҳор қилди.
|
|
|
|
|
|
<< Боши < Олдингиси 1 2 Навбатдаги > Сўнгги >>
|
|
Саҳифа 1 дан 2 |