|
Атроф – муҳит тозалиги ўзимизга боғлиқ |
|
|
|
|
Муаллиф: Р. Жумаев
|
|
18.10.2011 08:46 |
|
Бир гектар суғориладиган ер майдонидан 75 центнер дон, 45 центнер пахта, 300-400 центнер полиз, 250-300 центнер сабзавотлар, 40-45 центнер шоли ҳосилини олиш мумкин. Барчамизга маьлумки, оммавий ахборот воситалари, турли газета ва журналларда иқлим ўзгариши, экологик мувозанатнинг бузилиши, мунтазам табиий офатлар ортиб бормоқда. Бунинг натижасида эса жонли табиат ва инсоният учун ўта оғир ҳолатлар юзага келиши мумкинлиги тўғрисида кўрсатувлар ва мақолалар чоп этилмоқда. Баъзан бу мақолаларни ўқиб қўрқасан киши, нега ҳаво иқлими кўтарилиб озон қатлами емирилиши, табиий офатларнинг ортиши кузатилмоқда?
|
|
Орасталик остонадан бошланади |
|
|
|
|
Муаллиф: Нигора Шофайзиева.
|
|
16.02.2011 08:03 |
 Эътибор берганмисиз, ҳатто ўз хонадонингизда тозалик ишларини олиб борсангиз, беихтиёр таъбингиз ёришади. Чунки соғлом муҳит сингари соғлом овқатланиш, соғлом фикрлаш ҳам инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Атроф-муҳит тозалигини сақлаш аввало, аҳолининг ўз қўлида. Ҳатто глобал экологик муаммолар орасида чиқиндиларни бошқариш асосий ўринни эгаллаб бормоқда. Дунё олимлари томонидан у ёки бу усуллар, услублар ва қайта ишлаш технологияси, утилизация қилиш ва чиқиндиларни кўмиш бўйича таклифлар берилмоқда. Бунда аҳолининг экологик маданияти аҳамиятлидир. У қанчалик баланд бўлса, шунчалик муваффақиятли ечим топиши аниқ. Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш бўйича давлат табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан намунали ишлар йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитар-эпидемиологик хизмати, “Махсустранс” бошқармаси ҳокимиятлар қошида ушбу вазифани муваффақиятли амалга оширмоқдалар. Лекин шулар орасида яна бир табиатни муҳофаза қилиш давлат хизмати ҳам борки, уларсиз кундалик ҳаётимизни тасаввур қилиб бўлмайди. У кўчаларимиз ва маҳаллаларимиз ободонлигини таъминлаб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларининг кўнгилдагидек боришини, қишлоқ ва шаҳарларимизнинг санитар ҳолатини яхшилашни мунтазам назорат қилиб боради. Мазкур хизмат – Тошкент шаҳри Ички ишлар бўлими Бош бошқармасининг экология ва тозаликни назорат қилиш бўйича алоҳида батальони ҳисобланади.
|
|
16.02.2011 08:35 янгиланган |
|
|
Чиқиндилар кичик бизнес субьектлари учун фойдали соҳасидир |
|
|
|
|
Муаллиф: Р. Ибрагимов
|
|
07.01.2011 11:07 |
|
Ўзбекистон шароитида чиқиндилар уч гуруҳга – саноат, маиший ва оқова сувлар гуруҳига бўлинади. Мамлакатимизда қаттиқ чиқиндилар қатъий кўрсатилган махсус чиқиндилар жойланадиган полигонларга кўмилади, саноат чиқиндилари иккиламчи хом ашё сифатида қайта ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда чиқиндилар бўйича кучли ҳуқуқий-норматив база яратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 5та қонуни, Президент ва Вазирлар Маҳкасининг 9та фармони, 28та қоида, норма, методик қўлланмалар ва чиқиндиларни бошқариш бўйича бошқа зарур ҳужжатлар қабул қилинган. Уларнинг орасида Ўзбекистон Республикасининг “Табиат муҳофазаси ҳақида” (1992 й), “Давлат санитар назорати ҳақида” (1992 й), Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси (1998 й), “Радиацион хавфсизлик ҳақида” (2000 й), “Чиқиндилар ҳақида” (2002 й) қабул қилинган Қонунларини алоҳида кўрсатиш мумкин.
|
|
10.01.2011 11:25 янгиланган |
|
|
|
|
<< Боши < Олдингиси 1 2 Навбатдаги > Сўнгги >>
|
|
Саҳифа 1 дан 2 |