Томорқа — даромад манбаи
28.08.2011

Болалигимизда Шульц Георгий исмли немис қўшнимиз бўларди. Сира эсимдан чиқмайди,... Read more...

Joomla! Україна

Болаларнинг “Иқлимтой билан мўъжизавий саёҳат”и
22.09.2011

“CHINOR  ENK” экологик ноширлик компанияси жорий йилда бир қатор болалар... Read more...

Joomla! Україна
Туризм ва ҳордиқ
“Буюк ипак йўли” сайёҳлик фотосуратлар танлови PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
10.11.2011 08:19

Табиат гўзаллигини тасмага муҳрлаш, табиий рангларни ва такрорланмас дақиқаларни сақлаб, нур ва соя ўйинини ифода этиб бериш – бу ҳақиқий санъат. Лекин, такрорланмас табиий энергетикани, бўёқлар ва кайфиятни бера оладиган фотосуратлар ҳақиқий санъат асарига айланади. Улардан нигоҳ узиб бўлмайди.

 
Туризм соҳаси ривожланмоқда PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
29.09.2011 08:18
Кейинги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш йўлида  сезиларли  силжишлар бор. Қадимий  меъморий  ёдгорликларимиз, миллий маданиятимиз дурдоналари, неъматларга бой табиатимиз бутун дунё  сайёҳларини ўзига ром этаётгани бизин қувонтиради. Шу боис  юртимизда  туризм инфратузилмаси ва сервис  хизмати ривожланмоқда. Ушбу йўналишда кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор берилаётгани бежиз эмас.
 
Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм куни PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р.Ибрагимов   
27.09.2011 15:41
Ҳар биримиз кундалик юмушлардан толиққанимизда, албатта табиат қўйнига, нари борса бирор қирғоқ бўйигами,  далагами,  тоққами чиқишни истаб қоламиз. Зеро, она-заминимиз мафтункор гўшаларга бой, унинг флора ва фаунаси барчани ўзига ром қилади. Ўзбекистон учун туризм соҳаси жуда долзарб, маданий-маърифий туризмнинг мамлакатимизнинг асосий бўғинларидан бирига айланиб бораётгани ҳам сир эмас.
 
Ўзбекистон халқаро сайёҳликни ривожлантириш йўлида PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н.Шофайзиева   
07.10.2010 15:57
Сайёҳлик азалдан одамлар диққат-марказида бўлиб келган. Инсоният ўзининг мавжудлигидан тортиб, бугунги кунга қадар бир жойда муқим қола олмайди. Юрт равнақи, юрт довруғи аслида сайёҳлик билан ҳам белгиланади.
Шу мақсадда 7-8 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”нинг марказий кўргазмалар мажмуасида ўтказилиши белгиланган “Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат” 16-Тошкент Халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди.
 
Ҳамкорлик уфқлари кенгаймоқда PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Суннат Мусамедов   
05.10.2010 15:38
Жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”нинг марказий кўргазмалар мажмуасида “Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат” 16-Тошкент Халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Узоқ асрлар мобайнида Буюк Ипак йўлининг кўплаб муҳим тармоқлари кесишган ерда жойлашган Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик имкониятини намойиш этишдан иборат бўлган “Ўзбекистон сайёҳлиги” миллий павильони мамлакатимизнинг сайёҳлик фаолияти ҳудудий идоралари ва субъектлари,
 
Дам олиш маданияти нима? PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора ШОФАЙЗИЕВА.   
19.07.2010 09:49
Пойтахт вилоятининг Чотқол тоғи ва Қурама тоғи тизмалари бағрида бир сўлим гўша — Янгиобод қўрғони бор. Баланд тоғлар қуршовидаги бу шаҳарчани пойтахтликлар яхши билишади. Ижод аҳли дейсизми, санъат шайдоларими, ҳар йили дам олиш мавсумида бу масканга ошиқади. Айниқса, ёз ойларида шаҳарликлар тинимсиз ташриф буюрадиган Янгиободнинг оби ҳаёти, суви бағоят ширин. Жақандақ деб номланган шифобахш булоқ сувидан ичган кишининг тани соғ, руҳи тетик бўлади, турли сурункали касалликларига даво бўлади, дейди катталар. Ёз чилласида ҳам суви муздек тиниқ, зилол ва хуштаъм бу булоқ атрофидан одамлар оқими  аримайди. Уларнинг аксарияти  меҳмонлар...
 
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг экологик омили PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Саидумар Азизов   
14.06.2010 07:10
Ниҳоят, футбол ишқибозлари орзуқиб кутган дамлар бошланди – чарм тўпининг энг катта байрамида 5 минтақадан тўпланган 32 терма жамоа асосий соврин учун кураш олиб бормоқда. Ёқтирган жамоа ёки алоҳида ўйинчилар учун «касал» бўлишнинг қизиқарли томонлар билан бир қаторда салбий жиҳатлари ҳам бор, албатта. Мамлакатимиз вақти билан футбол кеч бошлангани ва тегишли вақтда ойнаи жаҳон орқали намойиш этилиши натижасида мухлислар уйқуга тўймаслиги ва, табиийки, эртаси куни меҳнат унумдорлиги пасайиши, танглик вазиятлари ва эҳтимолий жароҳатланишлар сонининг ортиши, спорт мухлисларининг энг ёқтирган ичимлиги – пиво ва кўпикли ичимликнинг доимий «ҳамроҳлари»ни истеъмол қилиш кўпайиши, бунинг натижасида ишқибозлар саломатлигининг ёмонлашиши кузатилади.
 
“Сетора” гуруҳи PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: М. Григорьянц   
24.12.2009 10:08

Савол: Сизларнинг атроф табиий муҳитига ва экологияга муносабатингизни билишни истардик.
Ш. – Биз табиатни жуда севамиз ва кундалик ҳаётимизда унга нисбатан жуда тартибли муносабатда бўламиз. Атроф табиат муҳитининг бетакрор чиройини, унинг атрофимиздаги ҳайвонларини ва ўсимликларини, тоза ҳавосини сақлаб қолиш, адашмасак, ҳар бир маданиятли ва тарбия топган инсоннинг хоҳиши бўлса керак.
Н. - Экология- долзарб мавзу ва биз Сайёрамизда бўлаётган воқеъликлардан жуда хавотирдамиз. Агар, ҳар биримиз ушбу маҳобатли муаммонинг ечимига ўзимизнинг кичкина бўлса ҳам ҳиссамизни қўша олсак, бу муаммонинг ҳаётига чек қўйилишига ишончим комил. Зеро, кўп ҳолларда, бу борадаги барчага маълум оддий қоидаларга риоя қилиш, кундалик ҳаётимизда мавжуд имкониятларни қадрлаш ва асраб-авайлаш зарур бўлади, холос. Мен барқарор ривожланишнинг “Глобал (кенг миқёсда) мушоҳада –локал (чекланган) ҳаракат қил!” шиори нуқтаи назарини қувватлайман.

 
Экологлар ҳазиллашади PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Диляра Латыпова   
22.12.2009 13:16

Экологлар ҳазиллашади
Балиқчи катта балиқни тутиб олди.

- Бечора балиқча, - раҳми келди наридан ўтиб кетаётган бир аёлнинг.

- Биласизми, - жавоб берди балиқчи, – агар анграйиб, оғзини очиб турмаганида бундай аҳволга тушмасди.

***

- Итингиз аҳмоқ экан. Мен унга нон ташласам, у мени тишлаб олди.

- Итим ажойиб. Ахир гўштли бутербродни хуш кўрса, нимаси ёмон?

 


Рўйхатдан ўтиш



RSS-Lenta

feed-image RSS

Бахам кўриш



Ҳисоблагич

EKO-TOP топ-рейтинг экологических сайтов

Ҳамкорларимиз

Sreda.Uz - Просто пишем о среде. Экология, Узбекистан