Танлов ва тадбирлар
Лойиҳаларимиз
Танловлар
Тавсия этамиз
Visitors map
| Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизими |
|
|
|
| Муаллиф: Administrator |
| 12.01.2012 09:08 |
Инсонларнинг табиатдан оқилона фойдаланмаганликлари оқибатида хавф остида қолаётган табиий худудлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш мақсадида қўриқхоналар ташкил этилади. Мамлакатлар био хилма-хиллигини сақлашда қўриқхона ва миллий боғлар катта аҳамиятга эгадир. 1997 йилда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ва бутун дунё ёввойи табиат Фонди томонидан 11 январ қўриқхоналар ва миллий боғлар куни деб эълон қилинган.Шу муносабат билан куни кеча Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон: муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизими” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ўзбекистоннинг маҳофаза этиладиган табиий худудлари тизимига 8 та давлат қўриқхонаси, 2 та миллий табиат боғи, 9 та буюртмахона, Қуйи-Амударё резервати ва ноёб турдаги жониворларни кўпайтириш бўйича “Жайрон” Экомаркази киради. Давлат қўриқхоналари – муҳофаза этиладиган табиий худудларнинг энг қатъий тартибли тури бўлиб, муайян ўсимлик, ҳайвон турлари ва экотизимларни ҳимоялаш учун ташкил этилган доимий зоналар ҳисобланади. Қўриқхоналарнинг асосий вазифаси камёб ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ирсий фонди, такрорланмас ландшафтлар, табиий мувозанатни сақлаш, табиий экотизимларни қайта тиклаш ҳисобланади. “Ўзбекистон: муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизими” мавзусида давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раис ўринбосари К.Содиқов ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ў.Раззоқов табрик сўзи билан очиб бердилар. ![]() Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизими, уларнинг фаолияти ва муҳофаза этиладиган табиий худудларни ривожлантириш, бу тизими кенгайтириш бўйича тавсиялар ҳамда муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизими тўғрисида аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги ноширлик фаолияти каби масалаларда маърузалар қилинди. Бугунги кунда Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш ва муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизимини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган “Қўриқхоналар мисолида муҳофаза этиладиган табиий худудлар миллий тизими барқарорлигини таъминлаш”, “Ўзбекистон нефть ва газ тармоғига биохилма-хилликни сақлаш тамойилларини жорий қилиш” каби лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, флора ва фаунанинг ноёб турларини тиклаш ҳамда кўпайтириш бўйича олиб борилаётган йирик тадқиқот, изланиш ва кузатишлар ҳақида маълумот берилди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий худудлар бўйича асосий меъёрий-хуқуқий хужжат бу – 2004 йил декабрда қабул қилинган “Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тўғрисида”ги Қонунидир. Мазкур Қонун “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”, “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш тўғрисида” ҳамда “Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқли худудлар тўғрисида”ги Конвенциялар юзасидан олинган халқаро мажбуриятларнинг амалга оширилишини ҳам таъминлайди. Мамлакатимиз ҳудудидаги ҳар бир миллий боғ, қўриқхона, табиат ёдгорлиги миллий бойлигимиз ҳисобланади, уларни асраб-авайлаш ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. З. Ходжаева |
Рўйхатдан ўтиш
RSS-Lenta
RSS Сара мақолалар
- Кун мавзуси – экология маданиятини юксалтириш
- Сув - ҳаёт манбаи
- Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш
- Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига муносабат
- Радиотўлқинларда «ОЗОН» қатлами
- Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида
- Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
- “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси





Инсонларнинг табиатдан оқилона фойдаланмаганликлари оқибатида хавф остида қолаётган табиий худудлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш мақсадида қўриқхоналар ташкил этилади. Мамлакатлар био хилма-хиллигини сақлашда қўриқхона ва миллий боғлар катта аҳамиятга эгадир. 1997 йилда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ва бутун дунё ёввойи табиат Фонди томонидан 11 январ қўриқхоналар ва миллий боғлар куни деб эълон қилинган.