Болалар саломатлиги масалаларининг ёритилишида ОАВнинг ўрни
10.06.2011

Болалар саломатлигини тиклаш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза этиш, унинг... Read more...

Joomla! Україна

Раҳбарлар етук бўлса, муаммолар ҳал этилади
08.07.2011

Давлат ва жамият қурилиши академияси томонидан Ўзбекистон Миллий  матбуот марказида... Read more...

Joomla! Україна
Табиатдан фойдаланиш
Аграр соха учун инновациялар PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
29.12.2011 11:36

Инсоннинг оқилона хўжалик юритмаганлиги оқибатида табиий мувозанатнинг бузилиши табиатдан фойдаланишнинг замонавий доктрина ва услубларини қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш соҳасида бўлганидек, аграр соҳада ҳам  экология ҳақида қайғуриш кераклиги масаласи долзарб бўлиб турибди.

03.01.2012 19:36 янгиланган
 
Экологик вазиятни соғломлаштириш — асосий вазифамиз PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: П. Айтмуратов   
28.11.2011 10:22

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгандан сўнг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган йигирмадан ортиқ Қонун, 350дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилинди.
Қорақалпоғистонда Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури кўмагида:

 
Ўзбекистоннинг экологик барқарор ривожланиши соҳасидаги ишлар сарҳисоби PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н. Умаров   
18.11.2011 10:14

Маълумки, Ер юзида экологик танг вазият юзага келишининг олдини олиш, авлодларга бугунги бой табиатни безавол мерос қолдириш борасида жаҳон ҳамжамияти билан ҳамоҳанг равишда рес-публикамизда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Табиатни муҳофаза қилишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўз аксини топган. Асосий қонунимизда фуқароларнинг бу соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, атроф-муҳитга муносабати ва соҳага оид тизимлар фаолияти белгилаб қўйилган. Мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш, табиий муҳитни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб берди. Мазкур қонунга асосан соҳадаги давлат назоратини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалга оширади.

18.01.2012 10:31 янгиланган
 
Башоратлар янада аниқ бўлади PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
14.11.2011 00:00

Ўзбекистон сейсмик ҳудудда жойлашган мамлакат. Мамлакат аҳолиси гоҳида ер ости силкинишларини сезадилар. Пойтахтда "Тошкент" сейсмик станцияси мавжуд бўлиб, у дунёдаги энг қадимий станциялардан бири ҳисобланади. У ўтган юз йилликнинг 1901 йилида очилган. Ернинг сейсмик фаоллиги ҳақидаги маълумот хавфсизликни таъминлашда жуда муҳимдир, шунинг учун техник таъминот ҳаётий муҳим ҳисобланади. Шундай қилиб, миллий сейсмостанция замонавий қурилмалар билан таъминланган ва ходимлар техник янгиликларни ўрганяптилар.

 
Бутунжаҳон яшаш жойлари муҳофазаси куни PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н. Шофайзиева   
06.10.2011 18:17
5 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот Марказида  Бутунжаҳон яшаш жойлари муҳофазаси кунига бағишлаб матбуот-анжумани ўтказилди.  
Тадбир ташкилотчилари  Ўзбекистон Республикаси табиат муҳофазаси давлат қўмитаси, Давлатбионазорати, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори, “Chinor ENK”  экологик-нашриёт компанияси бўлиб, мазкур тадбир Атроф-муҳит муҳофазаси ва  Барқарор ривожланиш соҳасидаги энг яхши журналистик ишлар учун эълон қилинган “Қоплон-2012” республика танлови доирасида ташкиллаштирилди.
 
Барча эътибор — Қонунни сифатли бажаришда PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н. Шофайзиева   
30.09.2011 09:00
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг Андижон,  Наманган ва Фарғона вилоятларидаги  ижроси юзасидан депутатлик эшитуви ўтказилди. Унда депутатлар, тегишли  вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ва журналистлар иштирок этди.
 
Ғарбий Тянь-Шанда қрим ва оддий қарағайларини ўстиришнинг биоэкологик асослари PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Ж. Жўраев   
22.09.2011 17:38

Мамлакатимизда ўрмон хўжалигини жадаллаштиришнинг самарали усулларидан бири, бу тупроққа ўғитларни ҳар хил турларидан фойдаланишдан иборатдир. Сўнги йилларда ўрмон хўжалигида ўғитларни қўллаш асосан, япроқ баргли кўчатларини етиштиришда, ихота ўрмонларини барпо этишда қўлланилган (Т.А. Желтикова, 1965, С.К.Кожахметов, 1995), шу билан бир қаторда ҳалқ хўжалиги талабларини қондириш, ёғочсозлик ва кўкаламзорлаштириш йиллик меъёрларини инобатга олиш керак бўлади. Бунинг учун кўп миқдорда юқори сифатли кўчатлар, нинабаргли дарахт турларидан ўстириш керак.

 
Экологик экспертиза-табиатни муҳофаза қилишнинг асосий тадбиридир PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: А. Хаитов   
21.09.2011 17:31

Ҳозирги кун фан ва техника тараққиёти, аҳоли сонининг ортиб бориши, жамиятнинг табиатга таьсирини кучайиши экологик вазиятни мураккаблаштирмоқда. Шунга кўра экологик мувазанатни барқарорлаштириш асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Бу эса табиатга муносабат борасидаги хатоларни атрофлича таҳлил қилиб, хулоса чиқариш, шунинг билан бирга ҳар қандай фаолиятни экологик эксперизанинг ижобий хулосасини олгандан кейингина амалга ошириш зарурлигини тақозо этади.

 
Музейнинг экология дарсхонаси PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Истам ИБРОҲИМОВ   
20.09.2011 18:31
Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасининг табиат бўлими янги экспозиция билан бойигач, бу ерга ташриф буюрувчилар, айниқса ўқувчи-ёшлар сони кўпайди. Музей-қўриқхона бош директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Карим Рустамов буни экспозициянинг ўзига хослиги билан изоҳлади.
 
Шаҳарсозлик ва экология PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: А. Сатторов   
20.09.2011 18:17
Наманган муҳандислик педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик  палатасининг  Экология  ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш  масалалари қўмитаси томонидан “Қурилиш экологияси ва Наманган шаҳридаги  қурилиш объектлари мисолида  шаҳарсозликда  экологик  маданиятни  юксалтириш масалалари” мавзусида  давра  суҳбати  ташкил  этилди.
 
Барча вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилот рахбарлари диққатига! PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
22.08.2011 17:18
Ҳар йили ҳар бир ташкилот ва корхона ўзининг табиатга етказиладиган зарарини камайтириш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш тадбирларни ишлаб чиқади.
Бу тадбирларни амалга оширишда Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг махаллий жамғарма маблағларидан ҳам маблағ ажратилади.
22.08.2011 17:30 янгиланган
 
<< Боши < Олдингиси 1 2 3 4 5 Навбатдаги > Сўнгги >>

Саҳифа 1 дан 5

Рўйхатдан ўтиш



RSS-Lenta

feed-image RSS

Бахам кўриш



Ҳисоблагич

EKO-TOP топ-рейтинг экологических сайтов

Ҳамкорларимиз

Sreda.Uz - Просто пишем о среде. Экология, Узбекистан