Сиэтл боғида «Яшил тўлқин»
15.04.2010

«Табиат билан ҳамоҳанг» болалар ижодий танлови ўз ниҳоясига... Read more...

Joomla! Україна

Иқтисодиётни инновацион ташкил этишнинг асослари
27.12.2010

Ўзбекистон Республикасида инновацион технологиялар, ишланмалар ва лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этишга,... Read more...

Joomla! Україна
Кўргазмалар
Буюк ипак йўлидаги ҳамкорлик ривожлантирилмоқда PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н. Шофайзиева   
02.11.2011 16:23
"Ўзэкспомарказ" МКК ҳудудида 2 ноябр куни “Ипак йўлидаги туризм-2011” деб номланган 17-Тошкент Халкаро туристик ярмаркаси (ТХТЯ) очилди.
ТХТЯ - 2011 ташкилотчилари – “Ўзбектуризм” МК, “Т1ЧТ Ехро” кўргазма компанияси ва “Буюк ипак йўли” реклама агентлиги ярмаркани Марказий Осиёда йилнинг энг йирик туристик воқеасига айлантириш учун ҳаракат қилдилар.
 
Ўзбекистон матбуоти миллий форуми давом этмоқда PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
28.09.2011 18:50
28 сентябрь куни “Ўзэкспомарказ”да “Ўзбекистон  матбуоти”  миллий форуми ва кўргазмаси очилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси,  Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси,  ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,  Ўзбекистон  Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот  агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат  фонди ва бошқа қатор ташкилотлар билан  ҳамкорликда  ташкил этилди.
 
“UZENERGYEXPO-2011” кўргазмаси очилди PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора ШОФАЙЗИЕВА   
21.09.2011 12:56
Бугун “Ўзэкспомарказ” Кўргазмалар залида энергетика, энергияни тежаш, электротехника, нефт ва газ саноатига бағишланган “UZENERGYEXPO-2011”  6-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси ўз ишини бошлади. 21-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу кўргазмада энергетика, энергия ҳамда ресурсларни тежаш технологиялари, қайта тикланувчан энергия воситалари технологиялари, электр жиҳозлари кўргазмаси ҳамда нефт ва газ комплекслари учун жиҳозлар кўргазмалари намойиш этилади.
 
Ўзбекистонда истеъмол бозорини янгилаш йўлида PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
20.09.2011 18:33
Кўргазмаларнинг асосий мақсади шундаки,  истеъмол, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатларида эришилган ютуқларни намойиш қилиш, тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш ва Ўзбекистоннинг истеъмол бозорини янгилашдир.
“Ўзэкспомарказ” Кўргазмалар залида 20-22 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган FoodWeek Uzbekistan/AgriTek Uzbekistan'2011 кўргазмаси ўз ишини бошлади.
 
II - «ENERGYTECH 2011» — Халқаро кўргазма ва анжумани PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р.Ибрагимов   
17.06.2011 12:58
21-аср бошларига инсоният Ер сайёраси сақланаётган барча фойдали қазилмалар, салмоқли умумий ресурслар ҳисобини батамом тугатишга улгурди – бу эса, навбатдаги голливуд блокбастери ёки илмий-фантастик романнинг бошланишидир,  бу эса  ҳақиқат, бизнинг ҳаётимиз.
 
Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2011 PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н. Шофайзиева.   
17.05.2011 15:05
“Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2011” 15-юбилей халқаро кўргазмаси 17-19 май кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК ОАЖда бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир илк маротаба 1997 йилда Тошкент шаҳрида “ITE” компанияси томонидан ташкил этилганди. Шундан буён "OGU" йиллик анжумани анъанавий тарзда Ўзбекистон нефть ва газ тармоғида узоқ муддатли ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган компаниялар учун алоқалар боғлаш масканига айланган.
 
"TIHE" — саломатлигимиз гарови PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н. Шофайзиева   
27.04.2011 12:47
Бугун  “Ўзэкспомарказ” Кўргазмалар залида бўлиб ўтаётган “Соғлиқни сақлаш -  TIHE” 16-халқаро кўргазмаси қизғин иш бошлади. Уч кун давом этадиган  мақсади – аҳолининг соғломлигини таъминлаш, уларга янги тиббий ускуналардан фойдаланишда мадад бериш. Ўн олти йилдан буён “ТШЕ” кўргазмаси Ўзбекистон тиббиёт жамоатчилиги турмушида алоҳида ўрин тутиб келмоқда ва ҳозир у мамлакатнинг асосий тиббиёт кўргазмасига айланиб қолган.
 
"WorldFood Uzbekistan " ва "AgroWorld Uzbekistan" PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: С.Азларов   
30.03.2011 16:30
"WorldFood Uzbekistan 2011" ва "AgroWorld Uzbekistan 2011" халкаро кўргазмалари 29 март куни Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" МККнинг кўргазма майдончаларида ўз ишини бошлади. Анъанага кўра, "WorldFood Uzbekistan" кўргазмаси озиқ-овкат ва кайта ишлаш саноатининг ютуқларини намойиш килиб, сифатли озик-овкат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон истеъмол бозорида сотиш кенгайишига ёрдам беради. Қишлок хўжалиги секторининг амалда барча йўналишларини қамраб олган  "AgroWorld Uzbekistan" кўргазмаси агросаноат мажмуасининг сўнгги ютуқларини шу соҳа мутахассисларининг кенг доирасига тақдим этиш учун катта имкониятлар очади.
 
Халқаро саноат форуми иш бошлади PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Н. Шофайзиева   
23.03.2011 13:13
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида 2- Халқаро саноат форуми бўлиб ўтмоқда.       
Ушбу форум 4 та халқаро ихтисослашган кўргазмани ўз ичига олади:
1."Махсус техника" II Халқаро ихтисослашган кўргазмаси; 2."Металлургия ва металларга ишлов бериш. Машинасозлик" II Халқаро ихтисослашган кўргазмаси; 3."Тоғ-кон қазиб олувчи саноати учун технологиялар ва жиҳоз-ускуналар" халқаро ихтисослашган кўргазмаси; 4. "Маishiy техника. Elektronika" II Халқаро ихтисослашган кўргазмаси.
 
Баҳор манзаралари мусаввира аёллар нигоҳида PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
04.03.2011 12:31
Куни кеча Ўзбекистон Бадиий академиясининг кўргазмалар залида кириб келаётган 8 Март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан республикамизда яшаб, ижод этаётган мусаввир аёлларимиз қаламига мансуб турли расмлар кўргазмаси намойиш этилди.
—Ҳар йили баҳор фаслининг кириб келиши билан рассом хотин-қизларимизнинг гўзаллик ва нафосатни тараннум этган ижод намуналари кўргазмасини ўтказиш ва ҳамкасбларимизни 8 Март байрами билан қутлаб, олқишланиши кўнглимизга янада ғайрат-шижоат билан ижод қилиш кайфиятини улашади.
 
Ажойиботлар кўргазмаси PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
10.01.2011 11:49

ajoyibotlarЖорий йилнинг 8 январида пойтахтдаги «Dedeman Silk Road Tashkent» меҳмонхонасида ногирон ўсмир ва ёшлар томонидан яратилган рассомлик ишлари, эсдалик совғалар ва буюмлар хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди. Ҳар йилда ўтказилиши анъанага айланган ушбу кўргазма ўнинчи марта ташкил этилмоқда. Тадбир соат 11-00да бошланди. Кўргазмани ташкилотчилар очдилар, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ёш қатнашчи ва ташкилотчиларни қутлаб хайрли ишларида муваффақиятлар тилади. Унда ногирон болалар равнақи учун хизмат қиладиган 20та ташкилот, шу жумладан болалар меҳрибонлик уйлари, махсуслаштирилган мактаблар, интернат ва жамоат ташкилотлари иштирок этдилар. Бу ерда ногирон ёш ва ўсмирлар томонидан яратилган 1000дан ортиқ буюмлар, шулар орасида расмлар, отриткалар, зардўзлик маҳсулотлари ва турли кийим-кечаклар намойиш этилди. Иштирок этаётган ёшлар бу ҳаётга турли жисмоний кемтикликлар билан келган бўлиб, бу ҳол уларнинг ҳаётдан тўлиқ завқланишларини чеклайди. Ўз ишларида улар ташқи дунё тасаввурини намоён этадилар.

10.01.2011 12:04 янгиланган
 
<< Боши < Олдингиси 1 2 Навбатдаги > Сўнгги >>

Саҳифа 1 дан 2

Рўйхатдан ўтиш



RSS-Lenta

feed-image RSS

Бахам кўриш



Ҳисоблагич

EKO-TOP топ-рейтинг экологических сайтов

Ҳамкорларимиз

Sreda.Uz - Просто пишем о среде. Экология, Узбекистан