|
Ўзбекистон энергетикасини яшиллаштириш бўйича янги лойиҳалар |
|
|
|
|
Муаллиф: Н. Шивалдова
|
|
10.11.2011 12:19 |
Иқтисодий тадқиқотлар Маркази маълумотларига кўра, 2020 йилдан сўнг суюқ углеводородлар танқислиги ўсиб боради ва 2030 йилга бориб энергетика ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солади (йилига 4,5 млн тоннани ташкил этиши мумкин). 2020 йилдан сўнг табиий газни қазиб олиш тўхтатилади, ички талабнинг ортиши экспортнинг тўхтатилишига олиб келади. 2030 йилдан сўнг мамлакат энергетик барқарорлигини таъминлаш учун йилига мамлакат энергетик балансининг 21% ини ёки камида 12-13 млн. тонна нефтга эквивалент муқобил энергия манбаларини алмаштириш керак бўлади.
|
|
14.11.2011 12:46 янгиланган |
|
КОТРА компаниясидан яшил энергетика |
|
|
|
|
Муаллиф: Н. Шивалдова
|
|
10.11.2011 12:13 |
Углеводород хом ашёсининг етишмовчилиги ва унинг нархи ошиши кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда муқобил энергия манбаларини ишлатишнинг жадал ўсиш суръати билан боғлиқ. Улар ишлаб чиққан стратегияда 2020 йилга бориб ушбу улушни 18-20% гача ошириш масаласини қўймоқдалар. Муқобил энергия манбалари кенг тарқалишига тўсиқ бўлаётган сабаблардан бири уларни анъанавий манбаларга солиштирганда, иқтисодий самарадорлигининг камлигидадир. Бироқ, кўпчилик экспертлар анъанавий ва ноанъанавий энергия манбаларини нархи орасидаги фарқнинг тез суръатлар билан камаяётганини кўрсатмоқдалар.
|
|
14.11.2011 12:41 янгиланган |
|
Автомобилни экологик бошқариш учун 10та маслаҳат |
|
|
|
|
Муаллиф: Administrator
|
|
20.05.2011 00:00 |
Қуйидаги маслаҳатлар ҳайдовчиларга ёқилғи ва пулни тежашда ҳамда атроф-муҳитга кўмак беришда асқотади 1. Спидометрни кузатиб боринг. 70-90 км/соат тезликда юринг, бундан оширманг. Бу, экспертларнинг фикрига кўра ёқилғини 10 фоизга тежаш имконини беради. Шароит бўлганда круиз-назоратдан фойдаланинг. Газ педалини босиш двигателга қўшимча ёқилғини ҳайдайди.
|
|
Муқобил қайта тикланувчи энергия манбалари – ўзимизнинг маҳсулот |
|
|
|
|
Муаллиф: Administrator
|
|
18.05.2011 00:00 |
|
Кейинги вақтларда табиий жараёнлардан, яъни қуёшли сувиситгич, шамол генератори кабилардан фойдаланиш муқобил қайта тикланувчи энергия манбалари кўламини оширмоқда. Хоҳ хўжаликда, хоҳ ишлаб чиқаришда бўлсин, энергияни тежаб ишлатиш биринчи навбатдаги вазифага айланди. Бу, биринчидан, камхарж, иккинчидан, зарарсиз воситалар эканлиги билан аҳамиятлидир. Қуйида биз, журналхонларга ана шундай воситалардан фойдаланиш йўллари тўғрисида батафсил маълумот берибгина қолмасдан, ушбу асбобларнинг чизмаси, уларни қайси усулларда, нималарга асосланиб ва қандай ясаш, қулай ўрнатиш ва ҳоказоларни расмлар асосида кўрсатиб ўтмоқчимиз. Шунингдек, ушбу воситаларнинг кундалик ҳаётимиздаги ўрни, аҳамияти, хусусиятлари, тежамкорлиги орқали нималарга эришишимиз мумкинлиги борасида тўхталиб ўтамиз.
|
|
|
|
|
|
<< Боши < Олдингиси 1 2 Навбатдаги > Сўнгги >>
|
|
Саҳифа 1 дан 2 |