Танлов ва тадбирлар
Лойиҳаларимиз
Танловлар
Тавсия этамиз
Visitors map
Экохавфсизлик
Рўйхатдан ўтиш
RSS-Lenta
RSS Сара мақолалар
- Кун мавзуси – экология маданиятини юксалтириш
- Сув - ҳаёт манбаи
- Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш
- Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига муносабат
- Радиотўлқинларда «ОЗОН» қатлами
- Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида
- Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
- “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси





Тошкент шаҳар ЕКОМАКТАВ экологик-ресурс марказининг Бутун дунё банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ижтимоий тараққиёт фонди – 2011” дастури томонидан қўллаб-қувватланган “Ёшлар учун экологик бизнес мактаби” номли лойиҳаси ўз ишини бошлади. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ва Ўзбекистон Республикасида давлат курсининг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш катта аҳамиятга эга.
«Экология хабарномаси - Экологический вестник» журнали Ҳурматли муштарийлари! Шу кунларда биз учун энг қадрли бўлган миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20-йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз.
Табиат ҳам тирик инсон каби – нафас олади, кўкаради, сўлғин қиёфага киради. Унинг гуллаб-яшнаши кўпроқ инсон қўлига ҳам боғлиқ. Аммо унинг нафасини бўғиш, бағрига улкан чиқиндилар уюмини ташлаш, сувларини булғаш, тупроғини заҳарлаш яхши оқибатларга олиб келмаган. Зотан, табиат ҳам инсон каби қасоскор эканлигини унутмайлик. Сайёрамизнинг турли минтақаларида ажойиб ва жозибадор масканлар кўп. Бу жойларга йилига миллионлаб сайёҳлар келишади. Аммо шундай жойлар борки, завқ олиш учун ҳеч нарсаси бўлмагани етмагандай, ҳаёт кечиришнинг ўзи ўта хавфлидир. АҚШнинг “Blacksmith Institute” экология жамғармаси ана шундай ҳаёт учун хавфли шаҳарлар рўйхатини тузиб чиқди. Қуйида ҳукмингизга ана шулардан бир нечтасини ҳавола этамиз:
“Баркамол авлод йили” якунларига оид жойларда ўтказилаётган Ҳисобот йиғилишларида ёшлар ўз фаолиятлари сарҳисобини амалга оширмоқдалар. Натижалар тарозуга солинаётган бир пайтда ёшлар саломатлиги, баркамоллигига оид яна қатор хайрли тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги ҳам диққатга сазовор. Тошкент вилоятининг Янгиобод қўрғонида жойлашган Автосервис ва механика коллежи талабалари иштирокида бўлиб ўтган тадбир ёшларнинг саломатлигига оид бўлди.
Кейинги йилларда дунё ҳамжамияти хавфли маҳсулотлар тизимига катта эътибор қаратмоқда. Бироқ озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги экологик менежмент (ЭМТ) тизимига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шу боис мамлакат тараққиёти, айниқса, ISO 14001. 2004 халқаро стандарт серияларини ва ISO 22000. 2005. хавфли маҳсулотлар халқаро стандартлари серияларини қилиб қилмоқда.
Нима учун инсонга бугун овчилик керак? Милтиқ билан панада йиртқични кутаётганда ёки қармоқ ёҳуд спиннинг билан сув бўйида ўтирганда дабдурустдан тушунасанки, сен айнан ўз ишинг билан машғулсан, табиат узоқ давр мобайнида сени шунга тайёрлаган ва буткул шунинг учун яратган. Антрополия ва тарих дарсликларининг барчасида “овчилик ва териб ейиш билан кун кўрган” деган сўзлар учрайди. Бу бизнинг аждодлар, ибтидоий одамлар тўғрисидадир. Ҳозир ҳар ким дўконга кириб, дейлик, қалпоқ ёки мўйнали пўстин, бозорга ўтиб бир парча гўшт ёки балиқ харид қилиши мумкин. Унда нима учун инсон қуролланиб ва яроғлар билан шайланиб ўша йиртқич билан яккама-якка чиқади, табиат офатлари, об-ҳаво балолари, ноқулайликларга чидайди?