Йўқолиб кетган ҳайвонлар. "Қизиқарли 10талик"
04.01.2011

Бизнинг сайёрамиз тарихида ҳайвонот дунёсининг турли таркибий турлари ва ўсимликлар... Read more...

Joomla! Україна

Ўзбекистонда уй ҳайвонлари ишқибозлари сайти
21.12.2010

Тўрт йиллар муқаддам ўзбек доменида қатор ит боқувчилар ва тоза... Read more...

Joomla! Україна
Янгиликлар
“Балиқли” дастурхондаги оила саломатлиги PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Е. Аблякимова   
06.05.2012 10:43

Соғлом овқат модда алмашинуви касалликларига қарши энг яхши воситадир. У организмнинг меъёрий ўсиши, хужайраларнинг тўғри фаолияти ва ҳаётий фаолиятни таъминлайди. Юқорида айтиб ўтилганлар оила ва ўсиб келаётган авлод саломатлигининг гаровидир.
Ҳар бир оилада бир ойда бир марта бўлса ҳам дастурхонга балиқ тортилса керак.

 
Балиқларни кўпайтиришга ҳисса қўшинг PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
05.05.2012 20:54

1 май тонг сахарда оммавий ахборот воситалари журналистлари гуруҳи Чинозга экологик медиа-экспедиция ўтказиш учун йўл олдилар. Экологик медиа-эскпедициядан кўзланган мақсад Сирдарёнинг балиқ захираларини қўриқлаётган Сирдарё ҳавзаси инспекцияси билан учрашиш. Инспекция Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда қўриқхоналарни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича Республика инспекциясига қарашлидир.

 
Туроператорлар халқаро форуми PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
26.04.2012 10:32

2012 йилнинг 23 апрелида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида «Uzbekistan International Travel Workshop» анъанавий сайёҳлик форуми тақдимот маросими «Workshop - 2012» номи остида бўлиб ўтди.Форум “Ўзбектуризм” миллий компанияси ва “Буюк Ипак йўли” реклама агентлиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Ўзбекистонда ушбу форумни ҳар йили сайёҳлик мавсуми очилишидан олдин ўтказиш анъанага айланган. 

 
Мустаҳкам оила йилида фермерликни ривожлантириш PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
25.04.2012 18:27

21 апрель куни Тошкент Давлат Аграр университетида “Оилавий бизнес ва фермерликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинар Тошкент Давлат Аграр университети ва Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Тошкент вилояти бўлими томонидан ташкиллаштирилди.

 
Тошкент экобоғи севимли гўша PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Administrator   
10.04.2012 18:16

Инсон баъзан шаҳар шовқин-суронлари-ю ғала-ғовурларидан, ҳаёт ташвишларидан қисман фориғ бўлиш истагида қаерларгадир кетгиси, ўзига кимнидир дилдош тутгиси келади. У ана шундай ҳолатга тушган пайтида узоқ ўйлаб ўтирмасдан ўзини сўлим табиат қучоғида кўришга шайланади. Табиат билан мунгдош, табиат билан тилдош бўлгиси, бир неча дақиқа шариллаб оқаётган дарё бўйида-ю, ложувард кўл соҳилида, ёинки тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиш илинжида унинг бағрига талпинади, қўйнида мурғак болакай каби эркалангиси, велосипед ёки роликда учгиси, яна нималарнидир қилгиси, сўнг табиат эҳсонидан етарли даражада куч-қувват олиб, яна янги ҳаётга қайтгиси келади...

 
Инновацион технологиялар ва биологик усулни сабзавотчиликда жорий этиш PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Administrator   
09.04.2012 18:23

Сабзавотчиликда зараркунандаларга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Зараркунандаларни йўқотиш учун ишлатиладиган кимёвий моддаларнинг шу кунгача мавжуд бўлган турлари амалиётда етарли даражада ўз самарасини бермаётир. Шунинг учун ҳам кушанда ҳашоротларга қарши курашиш борасида биологик усул йўналишида янги усулларни ишлаб чиқариш ва уни амалиётга тадбиқ этиш тақозо этилмоқда. 

 
Заминимиз биохилма-хиллигини асрашда муҳим ахборот ресурси PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Administrator   
04.04.2012 16:36

2012 йил 3 апрел куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида олимлар, эколог ва журналистлар иштирокида “Жамоатчиликни хабардор этиш – биохилма-хилликни муҳофоза қилишнинг муҳим омили” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Мазкур матбуот анжумани ташкилотчилари бўлиб Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “CHINOR” ‘экологик-нашриёт компанияси ҳисобланади.

 
Ердаги энг катта дарёлар PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Administrator   
28.03.2012 19:12

Маълумки сайёрамизнинг 70% сув билан қопланган, бу сувнинг катта қисми бутунлай музлаб қолган ёки истеъмол учун яроқсиздир. Ердаги чучук сувнинг деярли учдан икки қисмини Антарктида музликлари ташкил этади. Ердаги кўллар ва дарёларда тахминан 85 минг километр куб  сув оқади, бу сувларга у ёки бу жиҳатдан инсон таъсир кўрсатади. Айрим башоратларга кўра, 2025 йилга келиб 52 та мамлакат аҳолиси чучук сув танқислиги муаммосига дуч келадилар.

 
“НАВРЎЗ” – ЯНГИЛАНИШ ВА ЭЗГУЛИК РАМЗИ PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: administrator   
21.03.2012 09:39
Баҳор - фасллар гулшани, уйғониш фасли. Бутун борлиқ, она табиат барқ уриб яшнайди, янгиланади. Тирик жонзот борки янги куннинг туғилишидан баҳра олади, завқланади. Бизнинг табаррук халқимиз ҳам Наврўз байрамини, яъни янги куннинг туғилишини айнан баҳор фаслида нишонлаши бежиз эмас.   
Наврўз - халқимизнинг энг оммавий ва гўзал байрамидир. Ўзбек миллатининг умумхалқ байрамлари орасида ушбу байрам ўзига хос экологик мазмун ва маъно билан бойитилган.
 
«Маънавий-экологик қадриятлар» мавзусида мақолалар танлови PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
16.03.2012 16:20

ҲУРМАТЛИ ЁШЛАР!
 
Атроф-муҳит муҳофазаси, табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиий ресурсларни тежамкорлигига оид умумбашарий ва халқимизнинг бой маънавий-экологик қадриятларини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшлар шуурига сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди кўмагида амалга оширилаётган “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшларнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳа доирасида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази
 
“МАЪНАВИЙ-ЭКОЛОГИК ҚАДРИЯТЛАР”
 
мавзусида мақолаларни қабул қилади.

 
«Маънавий-экологик қадриятлар» танлови PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Султонов   
15.03.2012 16:15

ҲУРМАТЛИ ЁШЛАР!

Атроф-муҳит муҳофазаси, табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиий ресурсларни тежамкорлигига оид халқимизнинг бой маънавий-экологик қадриятларини ўрганиш, ёритиш, тарғибот қилиш ва шууримизга сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди кўмагида амалга оширилаётган “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшларнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази

 
Замонавий технологиялар - муваффақият гарови PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Ю. Ольховская   
14.03.2012 18:03

Исроил хукумати элчихонаси қишлоқ хўжалигининг замонавий услублари бўйича семинар тақдимотини ташкил этади. "Агросаноат комплекси муаммоларини ҳал этишнинг инновацион йўллари" тақдимоти 2012 йил 19 март (душанба) куни соат 09:00 да "Dedeman" меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Тақдимот мавзуларининг бири жорий йил 15-17 май кунлари Исроилда бўлиб ўтадиган 18-қишлоқ хўжалик кўргазмаси - Agritech-2012.

 
Ички истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: З. Ходжаева   
05.03.2012 10:45

Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилмоқда, бу борада бир қатор қонунлар ва фармонлар қабул қилиниб, турли тадбирлар амалга оширилмоқда.  2 март куни Миллий матбуот марказида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан “Ички истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, техник ва технологик янгилаш чора-тадбирлари, унни фортификациялаш бўйича устувор вазифалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

 
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Otabek   
01.03.2012 12:48
ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР!

21 март -“НАВРЎЗ” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоцияцияси кўмагида амалга оширилаётган “Болаларнинг атроф муҳитга бўлган ижодий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшларнинг атроф табиий муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатга бўлган ижодий салоҳиятини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази ва «СHINOR ENK»экологик нашриёт компанияси   

“МАФТУНКОР ВА САҲОВАТЛИ ОНА ЮРТИМ”

мавзусида ўқувчи-ёшларнинг фотосуратлар танловини эълон қилади.
 
Экосайёҳлик ҳақида 10 та асотир PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Ю. Панина   
01.03.2012 11:59
Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари учун сайёҳлик иқтисодиёт, минтақаларнинг ижтимоий ривожланишида рағбатлантириш муаммоларини ҳал этишда, шунингдек давлат бюджетини тўлдиришда катта аҳамиятга эга. Лекин бутун дунё ялпи миллий маҳсулотининг таҳминан 10 фоизи сайёҳлик улушига тўғри келади. Бу эса ўз навбатида кўпчилик мамлакатлар учун мазкур соҳанинг муҳимлиги ва аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Сўнгги пайтларда биз "экологик сайёҳлик" тушунчаси билан тез-тез тўқнаш келяпмиз.
 
ИКАРДА томонидан тарқатилган дон ва дуккакли экинларнинг янги навлар уруғларини баҳолаш PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
29.02.2012 11:48
Бутун дунёда тез ўсиб бораётган аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлри билан таъминлаш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Турли мамалакатлардаги илмий-тадқиқот қишлоқ хўжалик институтлари тез пишар, серҳосил, касаллик ва сувсизликка чидамли донли ва дуккакли экинларни аниқлаш учун марказларга бирлашмоқдалар. Бу селекция ва уруғчиликни тезлаштиришга, ўхшаш иқлимли мамлакатларга янги навларни кенг тарқатишга ёрдам беради.
 
Бўлажак журналистлар учун мастер-класс PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
23.02.2012 14:21
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг олий таълим муассасалари (ОТМ) нинг журналистика факультетларида умумий журналистлар тайёрланмоқда, лекин афсуски эколог журналистлар, иқтисодчи журналистлар, санъатшунос журналистлар ва бошқа мутахассисликларга йўналтирилган журналистлар тайёрланмайди. ОТМ ни тугатган ҳар бир ёш журналист ўз жойини топади, лекин танланган мутахассисликни ўрганиш ва шу бўйича ўз материалларини тайёрлагунича вақт кетади.
23.02.2012 14:28 янгиланган
 
Табиат жумбоқлари: дунёнинг энг йирик 10 та меваси PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Ю. Панина   
10.02.2012 12:59

Хаётимизда йирик меваларни қанчалик кўп ва тез-тез учратиб турамиз? Хозир сизда шундай имконият бор. Econews.uz портали эътиборингизга табиат жумбоқлари - дунёнинг энг йирик 10 та меваси ҳақида қизиқарли рейтингни тақдим этади.

10.02.2012 13:16 янгиланган
 
Бўлажак божхоначилар ҳузурида PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: М. Мирсовуров   
09.02.2012 09:24
“ЭКОСАН” халқаро жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан  ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий Божхона институтида давра  суҳбати ўтказди.
 
<< Боши < Олдингиси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Навбатдаги > Сўнгги >>

Саҳифа 1 дан 19

Рўйхатдан ўтиш



RSS-Lenta

feed-image RSS

Бахам кўриш



Ҳисоблагич

EKO-TOP топ-рейтинг экологических сайтов

Ҳамкорларимиз

Sreda.Uz - Просто пишем о среде. Экология, Узбекистан