Танлов ва тадбирлар
Лойиҳаларимиз
Танловлар
Тавсия этамиз
Visitors map
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Яна мақолалар...
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
<< Боши < Олдингиси 1 2 3 4 5 6 Навбатдаги > Сўнгги >> |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Саҳифа 1 дан 6 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Рўйхатдан ўтиш
RSS-Lenta
RSS Сара мақолалар
- Кун мавзуси – экология маданиятини юксалтириш
- Сув - ҳаёт манбаи
- Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш
- Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига муносабат
- Радиотўлқинларда «ОЗОН» қатлами
- Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида
- Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
- “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси





“ЭКОСАН” халқаро жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий Божхона институтида давра суҳбати ўтказди.
2012 йил 1 феврал куни Ўзбекистон экологик ҳаракатида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс марказининг “Ёшлар учун экобизнес мактаби”нинг очилиш маросими ўтказилди. Талаба-ёшлар учун мўлжалланган мазкур мактаб ёшларимизга экобизнес бўйича сабоқлар бериш, уларни бизнесга соҳасига жалб этиш, салоҳиятни ошириш, билим ҳамда кўникмаларни беришни мақсад қилган.
Юртбошимизнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” деган сўзларида жамиятимиз ва барчамиз учун олийжаноб мақсадлар кўзда тутилган. Ҳар бир оила, ота-она, жамият айнан шу мақсадни кўзлайди.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб экожурналистлар кўпчилик инсонлар учун экологик маълумот манбаи ҳисобланади. Улар аҳоли фикри шаклланишига жавобгардирлар. Журналистларнинг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш, янги билимларни эгаллаш ва кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида махсус тренинглар, семинарлар ва конференциялар ўтказилади. Айнан шундай тренинглардан бири 9-11 ноябр кунлари ЮНЕСКО кўмагида "ОАВ-барқарор тараққиёт ҳамкорлари" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Халқаро даражада карьера қилиш истагида бўлган мутахассислар янги истеъдодларни қидириш дастурига ариза топширишга таклиф этиладилар. ЮНИСЕФ “Янги истеъдод” (NETI) ташаббуси – ўз каръераларини давом эттирмоқчи бўлган мутахассисларни икки йиллик дастурга таклиф этади.
Атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор тараққиёт муаммолари мана йигирма йилдирки, дунё ҳамжамиятининг кун тартибида турибди. БМТ бошчилигида 1992 йил Рио-де-Жанейрода бошланган жараён дунё етакчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Дунё ҳамжамияти келажак авлод учун атроф-муҳит ва табиий ресурсларни сақлаб қолишнинг муҳимлигини англаб етган.
Келгуси йилда Бразилияда ўтказилувчи Рио+20 Конференцияси 1992 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказилган БМТнинг атроф-муҳит ва тараққиёт бўйича Конференциясининг 20 йиллиги нишонланади. Шунингдек, барқарор ривожланиш бўйича Йоханнесбургда ўтказилган Дунё Саммитининг 10 йиллиги ҳам нишонланади. Рио+20 Конференцияси барқарор тараққиётнинг уч асосий йўналиши – иқтисодий ривожланиш, ижтимоий ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини бирлаштиришга эришишга йўналтирилган халқаро ҳамкорлик ва миллий сиёсатни ривожлантиришгайўналтирилган.
Маҳаллаларни хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнес марказига айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.
Экологик информацион маконни ривожлантириш масаласи, яқин истиқболда мамлакатимиз аҳолиси ва келажак авлодларнинг экологик манфаатларини таъминлаш ғоят долзарб ва ҳаётий заруратдир. Уни шакллантириш масштабли ва мураккаб вазифалардан саналиб, кўплаб куч ва ресурсларни талаб қилади. Янги экологик ижодий маҳсулотнинг пайдо бўлиши эса янги нашрларга замин ҳозирлайди.
Гулни яхши кўрмаган инсон кам учрайди. Хадича опанинг ҳовлисига кирсангиз, гулзордаги анвойи гулларни кўриб лол қоласиз. Райҳону жамбиллар, хиналару атиргулларнинг антиқа турлари ажиб жилваланади. Томорқасининг ярмини гулзорга айлантирган опа турмуш ўртоғи Валижон аканинг эътирозига қарамасдан, экинзорларнинг олд қаторига ҳам ўзи севган гулларни экиб чиққан. Эрта кўкламдан то кеч кузаккача бу кенггина ҳовлида гуллар барқ уриб туради.