Танлов ва тадбирлар
Лойиҳаларимиз
Танловлар
Тавсия этамиз
Visitors map
Танловлар
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
<< Боши < Олдингиси 1 2 Навбатдаги > Сўнгги >> |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Саҳифа 1 дан 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Рўйхатдан ўтиш
RSS-Lenta
RSS Сара мақолалар
- Кун мавзуси – экология маданиятини юксалтириш
- Сув - ҳаёт манбаи
- Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш
- Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига муносабат
- Радиотўлқинларда «ОЗОН» қатлами
- Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида
- Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
- “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси





Муҳтарам журналистлар!
2011 йил ноябр ойининг охирида Ўзбекистоннинг Ёшлар Экологик Тармоғи “Билайн” алоқа оператори билан биргаликда “Олға қадам” деб номланган ёшлар экологик форумини ўтказади.
Мослашиш фонди иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига мослашиш масалаларига бағишланган “Иқлим ўзгаришига мослашиш” мавзусида фототанлов эълон қилади. Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг эътироф этишича: “Мослашиш – бу кутилаётган иқлим стимуллари ёки уларнинг самараларига жавобан инсон организми тизимларининг ёки табиатнинг мослашишдир”.
“Антонио Менегетти” илмий фонди ва “Alma Mater” (Юқори мактаб хабарномаси) отнопсихология соҳасидаги фанлараро илмий-тадқиқот натижаларига кўра энг яхши илмий нашр халқаро танловини эълон қилади.
“Атрофимиздаги коинот” номли халқаро фототанлов эълон қилинди. Аризаларни тақдим этишнинг охирги санаси 2011 йил 11 декабр. Ташкилотчилар: “Тўртта кўз” оптик ускуналар федерал дўконлар тармоғи ва “LEVENHUK” халқаро компанияси.
Итлар қадимдан инсон ҳаётида ҳамроҳлик қилган. Уларнинг ўрни овда, хўжалик ишларини юритишда каттадир. Айниқса Узоқ Шарқда, Аляскада итларнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмаган. Ит қўшилган чана инсонга Арктиканинг бепоён кенгликларини босиб ўтишда чексиз ёрдам кўрсатган. Шунга кўра итларнинг совуққа чидамли, бақувват ва чайир махсус наслларини етиштиришган. Ҳозирги замонда итли чана ўрнини босиб қор ва музликларда осонлик билан катта масофаларни кезиб ўтишга қодир техникалар яратитлган, бироқ ит судрайдиган чаналар билан қишнинг қаҳратон кунларида узоқ музли ўлкаларда ўтказиладиган пойгага қизиқиш ҳамон давом этмоқда, юзлаб ҳаваскорлар ҳамон чатиштирилган сифатли наслларни сақлаб узоқ музли ўлкаларда табиат қўйнига сайрлар уюштириб турадилар.
Келажагимиз бевосита фаровон турмуш тарзи, иқтисодиёт ва жамият барқарорлиги, айниқса иқлимга боғлиқ. Бутун дунё мутахасислари табиатдаги кескин ва бедаво ўзгаришларни кузатмоқдалар. Турли мамлакатларнинг ҳукуматлари, жамоат ташкилотлари табиатдаги ўзгаришларнинг олдини олиш бўйича изчил тадбирларни қабул қилмоқдалар. Лекин, кўп нарса сиз билан бизга ҳам боғлиқ. Кимдир “Шахсан “мен” иқлим аҳволини ўзгартириш учун нима иш қила олишим мумкин?” деб сўраши мумкин? Бизни албатта табиат инжиқлиги кўп ўйлантиради, лекин ҳар биримиз Куррамиз заминида афсуски чексиз ҳисобланмаган бойликларни асрашга интилишимиз керак.
Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, “Меҳр нури” ҳайрия жамғармаси, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Соғлом авлод учун” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ЮНИСЕФ ишлари бўйича миллий комиссияси ўзаро ҳамкорликда шу йилнинг 29 ноябридан 3 декабригача Бадиий Академиянинг Марказий кўргазмалар залида “Тошкент қувончлари” III-Халқаро болалар расмлари биенналеси ташкил этилди.
Бизнинг қадрдон шаҳримиз Тошкент яна беш ёки ўн йиллардан кейин қандай қиёфада бўлади?
Бутун дунёда сув ва ер ресурсларидан рационал фойдаланиш масаласи кўндаланг турибди. Биринчидан, сув ресурсларидан рационал фойдаланишда сув танқислигини бартараф қилиш масаласи бугун кўплаб давлатлар ҳукуматини ўйлантирмоқда. Иккинчидан, сув ва ер ресурсларидан рационал фойдаланиш иқтисодий хавфсизлик масаслаларини ечишга ёрдам беради.
«Табиат билан ҳамоҳанг» болалар ижодий танлови ўз ниҳоясига етмоқда. Илгари эълон қилинганидек танловга қуйидаги икки йўналиш бўйича ишлар қабул қилинмоқда: эссе ва расмлар. Дастлабки маълумотларга кўра бугунга қадар танловга 200дан ортиқ тасвирий санъат ва 70дан ортиқ адабий ишлар топширилган. Тошкент шаҳар тасвирий студиялар болалари ҳаммадан фаол ҳаракат қилдилар. Самарқанд ва Наманган вилоятлари ўқувчилари ҳам танловда фаол қатнашдилар. Танлов ҳайъати олдида болаларнинг катта ҳажмдаги ўзига хос ва бетакрор ишлари орасидан энг яхшиларини танлаб олишдек мураккаб вазифа турибди.