Танлов ва тадбирлар
Лойиҳаларимиз
Танловлар
Тавсия этамиз
Visitors map
| Ҳайвонлар ҳақидаги 15 та энг ғаройиб асотирлар |
|
|
|
| Муаллиф: Ю. Панина |
| 26.01.2012 13:43 |
|
1. Кўршапалаклар кўр бўлади ![]() 2. Итларнинг 1 йил умри инсонларнинг 7 йил умрига тенг
Бу асотир итнинг умри инсон умридан тахминан 7 марта камлигидан келиб чиққан. Мазкур назарияга асосан, 2 ёшли ит 14 ёшли ўсмирга тенглаштирилади. Лекин бу умуман нотўғри модел. Итлар нисбатан тез катта бўлади. Ит ҳаётининг муддати унинг табиатидан келиб чиқади. Йирик итлар секинлик билан катта бўлиб, 5 ёшга етганда улғайган ҳисобланса, наслий жиҳатдан кичик итлар 10 ёшга келиб улғаяди. 3. Тилла балиқларда 3 сонияли хотира мавжуд ![]() 4. Буқаламунлар ўз рангини атроф-муҳит таъсири остида ўзгартиради ![]() 5. Коалалар - айиқларнинг бир тури ![]() 6. Лобстерлар - ёлғизликни хуш кўрувчилардандир ![]() 7. Агар полапон қўлга олинса, ота-онаси уни ўзиники эмас, деб ҳисоблайди ![]() Ҳақиқатда қушларнинг ҳид билиш қобилияти деярли ривожланмаган. Асосан улар ўзларининг кўриш қобилиятларига таянадилар. Нима бўлганда ҳам, ҳеч бир қуш ўз полапонидан шунчаки воз кечиб кетмайди. Асотир қушларнинг эътиборни инидан ўзига чалғитиш ва полапонларидан узоқроқ олиб кетиш учун нарироққа учиб кетиши туфайли юзага келган. Бироқ бу ҳол юз бермаганда ҳам, улар ўз инларини хавфсиз масофадан туриб кузатиб турадилар ва хавф ортга чекиниши билан ўз полапонлари олдига қайтадилар. 8. "Шер - ҳайвонлар шоҳи" ![]() "Шер - ҳайвонлар шоҳи" деган тушунчани унутиш керак. Фил ундан кучлироқ ва ақллироқдир, Африка буқасини эса довюраклик ва кучда шер билан таққослаш мумкин. 9. Акула - энг қонхўр жонзот
Аввалдан акуланинг энг қонхўр жонзот эканлиги ҳақидаги фикр ҳақиқатга тўғри келмайди. АҚШнинг ўзида инсонлар акулалар ҳужумига қараганда арилар ҳужумидан йилига 2 баробар кўп, итлардан эса 5 марта кўп азият чекадилар. 10. Энг ёвуз йиртқич шер ҳам, йўлбарс ҳам эмас
Энг ёвуз йиртқич шер ҳам, йўлбарс ҳам эмас, балки тунец балиғи ҳисобланади. У балиқларга кутилмаган важоҳат билан ташланиб, ўзи ея оладигандан 10 баробар катта балиқни бўлакларга бўлиб ташлаши мумкин. 11. Илонлар - энг заҳарли жонзотлардир
Энг заҳарли жонзотлар илонлар ҳисобланади. Кокои қурбақасининг заҳри цианит калийдан минг марта, энг заҳарли Ўрта осиё кўзойнакли илонидан 35 марта кучли. Битта қурбақада 1500 нафар инсонни ўлдиришга етадиган заҳар бор. 12. Инсон учун энг хатарли балиқ акула ҳам, пираня ҳам эмас
Кўпгина одамлар кўринишидан қўрқинчли бўлмаган чучук сувнинг думи ингичка, япалоқ денгиз балиқларидан азият чекишган. Амазонка аҳолиси учун кичиккина кандиру лаққа балиғи катта хавф солади, у инсон танасида яшовчи ягона умуртқалидир (сийдик органларига жойлашиб олиб, қон билан озиқланади). Уни фақатгина жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин. 13. Совуққа энг чидамли ҳайвон - оқ айиқ эмас
Энг паст ҳароратга Цельсий бўйича -110 градус совуққа қутб ўрдаги бардош беради, иккинчи ўринда ғозлар, учинчи ўринда тюленлар туради. 14. Ердаги энг шалпангқулоқ ҳайвон - фил эмас ![]() 15. Энг чидамли жонивор - туя ![]() Ю. Панина |
| 26.01.2012 14:12 янгиланган |
Рўйхатдан ўтиш
RSS-Lenta
Сара мақолалар
- Кун мавзуси – экология маданиятини юксалтириш
- Сув - ҳаёт манбаи
- Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш
- Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига муносабат
- Радиотўлқинларда «ОЗОН» қатлами
- Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида
- Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
- “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси





Эслайсизми, ёшлигингизда онангиз ўз инидан тушиб кетган полапонларни уйга олиб киришга рухсат бермаган, бунга полапонларни оналари инларига қайтиб олмаслигини сабаб қилиб кўрсатганлар. Қўшни болакай эса итлар оқ-қора рангда кўринишини ва кўршапалакларнинг кўзи кўр эканлигини ҳаммага айтиб юрарди, сиз эса мушукларнинг тўққизта ҳаёти бор, деб юрар эдингиз. Менимча, ҳар бир бола ёшлигида бу каби нарсаларни эшитганлигини хотирлайди. Лекин маълумотлар билан танишиб чиққач, булар асотир эканлиги маълум бўлди. 













