Танлов ва тадбирлар
Лойиҳаларимиз
Танловлар
Тавсия этамиз
Visitors map
| Каттаоғиз ёки сақоқуш-балиқ (лот. Eurypharynx pelecanoides) |
|
|
|
| Муаллиф: С. Азларов |
| 18.01.2011 09:07 |
Идиакантни эслайсизми - чуқур сувда яшайдиган, ўзининг даҳшатли кўриниши ва узун ялтироқ тишлари бор? Бугун сизни яна бир чуқур сув вакили - каттаоғиз билан таништираман. Бу ҳам куррамизда яшайдиган қўрқинчли балиқлар рўйхатида олдинги ўринларни эгаллиши мумкин. Каттаоғизлар Тинч, Атлантика ва Ҳинд уммонининг 500дан 3000 метргача чуқурлигида яшайди. Улар узун ва энсиз танага эга. Кўринишидан илонбалиқни эслатади, шунга кўра сақоқуш илонбалиқ номини ҳам олган. Нега сақоқуш? Чунки оғзининг остида сақоқуш тумшуғидаги халтани эслатувси улкан халқуми бор. Каттаоғизлар 60 см гача ўсади. Оғзи танасининг деярли 1/3 қисмини ташкил этади, қолган қисми ортида ялтироқ аъзо жойлашган, думга ўтувчи ингичка илонбалиқсифат танадир. Каттаоғизда танга, сузувчи қорин, қовурға, орқа тешик сузгичи ва тўлиққонли суяк склети йўқ. Унинг склети бир неча шаклини ўзгартирган суяк ва енгил тоғайлардан иборат. Шунга кўра бу балиқлар енгилдир. Уларда майда бошсуяк ва кичик кўзлар мавжуд.Каттаоғизлар кўкрак сузгичлари ёмон ривожлангани учун тез суза олмайдилар. Уларда зўрға кўзга ташланадиган дум мавжуд. Бошқа кўплаб чуқурлик вакиллари каби орқа сузгич ва дум қисми бўйлаб фотофорали тана қисмлари мавжуд. Ўзининг улкан оғзи туфайли танаси ўзиникидан катта ўлжани юта олади. Ютилган ўлжа ниҳоятда чўзилиши мумкин бўлган ошқозонга тушади. Сақоқуш балиқлар ўзлари яшайдиган чуқурликда учраши мумкин бўлган балиқ ва қисқичбақасимонлар билан озуқланади. С. Азларов |
Рўйхатдан ўтиш
RSS-Lenta
RSS Сара мақолалар
- Кун мавзуси – экология маданиятини юксалтириш
- Сув - ҳаёт манбаи
- Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш
- Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига муносабат
- Радиотўлқинларда «ОЗОН» қатлами
- Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида
- Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
- “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси





Идиакантни эслайсизми - чуқур сувда яшайдиган, ўзининг даҳшатли кўриниши ва узун ялтироқ тишлари бор? Бугун сизни яна бир чуқур сув вакили - каттаоғиз билан таништираман. Бу ҳам куррамизда яшайдиган қўрқинчли балиқлар рўйхатида олдинги ўринларни эгаллиши мумкин.
бир неча шаклини ўзгартирган суяк ва енгил тоғайлардан иборат. Шунга кўра бу балиқлар енгилдир. Уларда майда бошсуяк ва кичик кўзлар мавжуд.