Танлов ва тадбирлар
Лойиҳаларимиз
Танловлар
Тавсия этамиз
Visitors map
Атмосфера
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
<< Боши < Олдингиси 1 2 Навбатдаги > Сўнгги >> |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Саҳифа 1 дан 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Рўйхатдан ўтиш
RSS-Lenta
RSS Сара мақолалар
- Кун мавзуси – экология маданиятини юксалтириш
- Сув - ҳаёт манбаи
- Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш
- Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига муносабат
- Радиотўлқинларда «ОЗОН» қатлами
- Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида
- Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
- “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси





1948 йилнинг 7 апрелида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Низоми қабул қилинган эди. Ҳар йили айнан шу кун бутун дунёда Соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонланади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 14 октябрь куни жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган иқлим ўзгариши муаммолари, юртимизнинг мўътадил иқлим шароитини сақлаш борасидаги устувор вазифалар ҳамда бу борада олиб борилаётган чора-тадбирларга бағишланган "Иқлим ўзгариши: Ўзбекистон фаолиятида устувор вазифалар" мавзусида матбуот анжуманини ташкил этдилар.
Яккасарой туманидаги 89-ўрта мактабда 16 сентябрь — Озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб умумлашма дарс бўлиб ўтди. Мактабнинг тажрибали география ўқитувчиси Ольга Мерзлякованинг 9-“А” синфида олиб борган “Озон қатламини асраймиз” мавзусидаги экологик умумлашма дарс Халқаро озонни ҳимоя қилиш кунига бағишланди.
Ҳар йили 16 сентябрда дунё ҳамжамиятида муҳим саналган сана – Ернинг озон қатламини ҳимоя қилиш Халқаро куни нишонланади, бу йил ушбу кун “ГХФУларни чиқариш – ноёб имконият” шиори остида ўтказилди. Бу мавзу ҳақиқатан долзарб бўлиб, кўплаб мамлакатлар олдида, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам Монреаль протоколи талабларини бажариш доирасида ГХФУни истеъмолдан чиқаришни тезлаштиришнинг қисқа муддатли вазифаси турибди.
Инсониятни ўраб турган уч олам - ер, сув ва ҳаво. Биз уларсиз ҳаётимизни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бу уч олам биз учун нечоғли муҳимлиги барчамизга маълум. Бугунги кунга келиб табиат инжиқликлари билан инсонларни уйғоқликка чорламоқда.Табиатнинг инжиқликларидан бири, Озон қатламининг емирилиши бутун дунё мамлакатларини ва шу билан бир қаторда, Ўзбекистонни ҳам хавотирга солиб, долзарб муаммога айланиб бормоқда.
Биз экологик вазият кучли кескинлашган вазиятда яшаяпмиз. Ҳар бир нафасимизда қисман заҳарли ҳаво ютамиз, баъзан ифлосланган сув ичамиз, энг даҳшатлиси, кимёвий аралашмаларга бой маҳсулотларни истеъмол қиламиз. Илмий-техник тараққиёт ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида инсониятнинг бошига турли экологик таҳдидларни солмоқда. Табиий оламнинг заҳарланиши унинг ҳалокатли ўсишини кучайтириб, юрак-қон томирлари, ўпка, онкологик ва аллергик касалликларнинг ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Ғарб олимлари атроф-муҳит муҳофазасини барқарорлаштириш йўлида турли лойиҳаларни ишлаб чиқмоқдалар.
24 ноябрь куни “Пойтахт” Бизнес-марказида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган ўқитувчилар учун “Озон қатламини асрасак, у бизни асрайди” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон Озон офиси томонидан ташкиллаштирилган мазкур семинарда экологик таълимнинг педагогик инструментлари тўғрисида сўз борди. Сессияларга раҳбарлик қилган тренерлар Г. Асямова ва Н. Шивалдовалар иштирокчиларга мактабларда ўқувчиларга экологик тарбия беришда бугунги долзарб экологик муаммолар тўғрисида чуқур маълумотга эга бўлишлари кераклигини таъкидлаб, дарсда фойдаланиш мумкин бўлган усуллардан, турли машқлар, ҳикоялар, анимацион фильмлар намойиши, қуёш нурларидан сақланишда асқотадиган буюмларни тезкор ясаш усулларини тавсия қилишди.
Бизни ўраб турган атроф-муҳитни яхши сақлай олмаганимиз натижасида бу ўринда сезиларли оғриқ пайдо бўлмоқда. Ҳар қандай экологик мувозанатнинг бузилиши аввало, инсоннинг ўзига, унинг соғлигига, энг ачинарлиси эса келажак учун салбий таъсир кўрсатади. Ахир, нима учун ота-боболаримизнинг бизга қолдирган соғлом турмуш тарзини келажак авлодга бадастир етказа олмаймиз.
Ҳар йили 16 сентябрда дунё ҳамжамияти учун муҳим сана — Ернинг озон қатламини ҳимоя қилишнинг Халқаро куни нишонланади. Ушбу тадбирнинг тантанали байрами “Озон қатламини ҳимоя қилиш: Энг яхши бошқарув ва мувофиқлик” шиори остида ўтказилади.
Москваликлар ёғингарчилик тўғрисидаги хушхабардан бирмунча хотиржамликка берилган эдилар, аммо қувончли хабарнинг умри узоққа чўзилмади. Жума кунидан бошлаб Москва илгаригидан икки баравар ортиқ тутун қуршовида қолди. Турли манбаларда келтирилишича, ҳавога ПДК зарарли моддаларининг чиқиши 5-7 баравар кўпайган.
Кундалик ҳаётингизда тез-тез фойдаланадиган аэрозолларнинг таркибини яхши биласизми? Биз аслида уй ҳавосини тозалашда ва бошқа маиший юмушларда ишлатадиган аэрозоллар таркибида ҳам зарарли моддалар мавжуд экан. Суюқликнинг майда томчиларини муаллақ ҳолатда ўз ичига олган газсимон моддалар аэрозоллар деб аталади. Аэрозоллар анчадан бери ҳаётимизда турли вазифаларни бажариб келадилар.