|
Муаллиф: zohida
|
|
19.12.2011 17:07 |
|
|
|
Муаллиф: zohida
|
|
19.12.2011 17:05 |
|
«Chinor ENK» ноширлик компанияси 1996 йилдан бери ноширлик хизматлари бозорида ишламоқда. Нашриётимиз ўзининг фаолияти давомида бой тажрибага эга: полиграфик маҳсулотлар, турли нашрларнинг электрон шакли, интернет-сайтларни ишлаб чиқиш ва уларни ахборот-техник жиҳатдан таъминлаш. Ҳар ойда «Ekologiya xabarnomasi - Экологический вестник» илмий журнали чиқарилади. Бизнинг мутахассисларимиз ҳажми ва мураккаблиги бўйича турлича бўлган масалаларни ечишга ёрдам берадилар: оддий – бланкали маҳсулот дизайни ва уни босиб чиқаришдан тортиб ОАВда кенг қамровли реклама компаниясигача. Биз буюртмачи истагига кўра, лойиҳа дизайнини ишлаб чиқишдан ихтиёрий мураккабликдаги маҳсулотни тайёрлашгача амалга оширишимиз мумкин. Биз ишнинг тезкорлиги ва келишув асосидаги нархлар билан ажралиб турамиз.
|
|
Муаллиф: zohida
|
|
19.12.2011 17:04 |
|
«Chinor ENK» Экологик ноширлик компанияси жамоаси ўз фаолияти давомида экологик адабиётларнинг кенг диапазонини тайёрлади: “Ўзбекистон Республикаси Қизил Китоби”, “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ва табиий ресурсларни ишлати ҳолати бўйича миллий маъруза”, Ўзбекча-русча-инглизча экологик изоҳли луғат, “Ўзбекистон қўриқхоналари меҳнатлари” кўп томли давомли цикл, расмли фотоальбом ва “Қўриқхоналар ва миллий боғлар” маълумотномаси, шунингдек болалар учун ўқув қўлланмаси. «Chinor ENK» томонидан тайёрланган ишонарли ва кўргазмали, рангли плакатлар долзарб ва талаб қилинган маҳсулот ҳисобланади. Уларни ўқув-маърифий мақсадалар ҳам ташкилотлар, ўқув муассасаларидаги стендларни безаш учун ишлатиш мумкин. Чиқарилувчи маҳсулотлар катта тематикани қамраб олади, маълумот беради ва мазмунлидир.
|
|
Муаллиф: zohida
|
|
19.12.2011 17:02 |
|
"Ekologiya хabarnomasi - Экологический вестник" ахборот-таҳлилий ва илмий-амалий журнал. Журнал умумий адади 4000 нусхадан кўп бўлган ҳар ойлик нашр ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, журналнинг 98%и обуна нашри ҳисобланади. Нашрнинг обуначилари Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги (соҳаларидаги) йирик саноат ташкилотлари, давлат идоралари, илмий ва таълим муассасаларидир. Нашрнинг муассиси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Нашр этилувчи материалларнинг ўқувчилар ва муаллифлр учун ахборотлилик ва амалийлиги асосий мезон қилиб белгиланган.
|
|
Муаллиф: zohida
|
|
19.12.2011 17:00 |
|
"Chinor ENK" фаолиятини кенгайтириш мақсадида ECONEWS.UZ экологик ахборот ресурси йўлга қўйилди. Бу сайтда нафақат ""Ekologiya xabarnomasi-Экологический вестник" журналининг электрон шакли, балки тезкор янгиликлар, илмий мақолалар, фойдали маълумотлар бериб борилади. Сайтдаги мақолалар ва фото-иллюстрацияларнинг кўп қисми керакли маълумот олиш имконини беради. Нашриётнинг китоблари кутубхона рукнида жойлаштирилади. Барқарор тарққиётнинг муҳим омилларидан бири ресурсларни тежаш ҳисобланади. Энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбалари масалаларига бағишланган интернет ресурси муқобил энергия манбалари оламида йўл топа олишингизда кўмаклашади. Сайт жойлаштирилган маълумот фойдаланувчига қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚЭМ)нинг турли шакллари ҳақида маълумот олиш, хориждаги "тоза энергия"ни тадбиқ этиш тажрибаси, мамлакатимиздаги ишлаб чиқаришлар ва технологиялар, ҚЭМни Ўзбекистонда ишлатишнинг ўзига хосликлари ҳақида билиш имконини беради.
|
|
Муаллиф: zohida
|
|
19.12.2011 16:53 |
|
Манзил: 700185 Тошкент ш., Чилонзор тумани, Сўгалли-ота 5 кўча Тел.: (998 71) 216 59 85 (998 71) 216 63 61 Факс: (998 71) 216 37 95 E-mail: www. econews.uz
Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни кўриш учун сизда Javascript ёқилган бўлиши керак
Сайт: www. econews.uz |
|
|
|
|