Каттаоғиз ёки сақоқуш-балиқ (лот. Eurypharynx pelecanoides)
18.01.2011

Идиакантни эслайсизми - чуқур сувда яшайдиган, ўзининг даҳшатли кўриниши ва... Read more...

Joomla! Україна

Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизими
12.01.2012

Инсонларнинг табиатдан оқилона фойдаланмаганликлари оқибатида хавф остида қолаётган табиий худудлар,... Read more...

Joomla! Україна
Янгиликлар
Ҳайвонлар ҳақидаги 15 та энг ғаройиб асотирлар PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Ю. Панина   
26.01.2012 13:43

Эслайсизми, ёшлигингизда онангиз ўз инидан тушиб кетган полапонларни уйга олиб киришга рухсат бермаган, бунга полапонларни оналари инларига қайтиб олмаслигини сабаб қилиб кўрсатганлар. Қўшни болакай эса итлар оқ-қора рангда кўринишини ва кўршапалакларнинг кўзи кўр эканлигини ҳаммага айтиб юрарди, сиз эса мушукларнинг тўққизта ҳаёти бор, деб юрар эдингиз. Менимча, ҳар бир бола ёшлигида бу каби нарсаларни эшитганлигини хотирлайди. Лекин маълумотлар билан танишиб чиққач, булар асотир эканлиги маълум бўлди.

26.01.2012 14:12 янгиланган
 
БМТ Конвенцияси биологик хилма-хиллик бўйича янги котиб тайинланди PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
24.01.2012 09:09
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун  январь куни Браулио Феррейра де Соуза Диасни БМТ Конвенцияси биологик хилма-хиллик бўйича янги котиб тайинланганлигини эълон қилди, дейилади БМТ атроф-муҳит муҳофазаси бўйича дастури хабарида (UNEP).
Браулио Феррейра де Суоза Диас 2006 йил январь ойидан бери шу ловозимда фаолият олиб борган алжирлик дипломат Аҳмад Жуглафнинг ўрнини эгаллайди.
Шу ерда бир оз тўхтаб биохилма-хилликни асраш бўйича Конвенциянинг ташкил топиш тарихи ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.
 
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
19.01.2012 09:37
ҲУРМАТЛИ ТАЛАБА-ЁШЛАР!

Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг “Ёшлар қаноти” ва “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси билан ҳамкорликда  “Yoshlar uchun Ekobiznes maktabi” доирасида  

ЭКОЛОГИЯ ВА БИЗНЕС” МАВЗУСИДА
ЭЛЕКТРОН РОЛИКЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
 
"Экология ва бизнес" мавзуидаги кўрик-танлов PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
19.01.2012 09:10
ҲУРМАТЛИ  ТАЛАБА-ЁШЛАР!

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни бизнесга жалб этишга катта эътибор берилаётганлиги ҳамда ёшларга экологик бизнес бўйича билим, малака ва кўникмаларни бериш мақсадида

Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг “Ёшлар қаноти” ва “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси билан ҳамкорликда “Yoshlar uchun Ekobiznes maktabi” доирасида  

ЭКОЛОГИЯ ВА БИЗНЕС
мавзусида мақолаларни қабул қилади.
 
Мактабдан ташқари таълим - ҳаёт учун таълим PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Султонов Рўзимуҳаммад   
19.01.2012 08:59
Юртбошимизнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” деган сўзларида жамиятимиз ва  барчамиз учун олийжаноб мақсадлар кўзда тутилган. Ҳар бир оила, ота-она, жамият айнан шу мақсадни кўзлайди.
19.01.2012 09:09 янгиланган
 
Угом-Чотқол миллий боғида олиб борилаётган ишлар PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Э.Саримсоқов   
16.01.2012 15:21

Муҳофаза этиладиган табиий худудлар деб ернинг ва сув кенгликларининг устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария – соғломлаштириш ахамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкаларига айтилади.
2004 йил 3 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис томонидан «Мҳхофаза этиладиган табиий худудлар тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди. Қонуннинг асосий мақсади Муҳофаза этиладиган табиий худудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 

 
Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизими PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Administrator   
12.01.2012 09:08
Инсонларнинг табиатдан оқилона фойдаланмаганликлари оқибатида хавф остида қолаётган табиий худудлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш мақсадида қўриқхоналар ташкил этилади. Мамлакатлар био хилма-хиллигини сақлашда қўриқхона ва миллий боғлар катта аҳамиятга эгадир. 1997 йилда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ва бутун дунё ёввойи табиат Фонди томонидан 11 январ қўриқхоналар ва миллий боғлар куни деб эълон қилинган.
 
Янги нашрлар: Туркистон юлдузи PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
04.01.2012 11:31

Маълумки, ўзбек халқи азалдан отларга, хусусан, чавандозликка қизиқади. Қишлоқ жойларда зотдор отларни боқмайдиган хонадонлар кам учрайди. Бу жониворни парвариш қилишга иштиёқманд кишилар отни оиласининг ноёб мулки санашади. Бу бежиз эмас. Чунки отлар инсонга содиқлиги ва жафокашлиги билан ҳам суюмлидир. Мозийдаги жамики воқеликлар ана шу жониворлар иштироки билан боғлиқдир.

 
Янги йилингиз муборак, азиз ватандош! PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
31.12.2011 00:00

Янги йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолган мана шу файзли ва шукуҳли дамларда барча ватандошларимизни нашриётимиз ижодий жамоаси номидан қизғин муборакбод этамиз. Барчангизга кўзлаган ниятингиз, орзу-умидларингизга етишиб, ҳамиша олға босишингиз, юксак марраларни қўлга киритиб, ҳар бир жабҳада муваффақиятлар қозонишингизни тилаб қоламиз. Зеро, инсон доим олдинга интилади.

 
Атроф-муҳит муҳофазаси ва иқтисодий ривожланиш хавфсизлик учун муҳимдир PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
30.12.2011 00:00

"Қоплон-2011" танлови ташкилотчилари, ғолиблари ва барча иштирокчиларини табриклайман! Барчага чин қалбдан омад тилайман ва йил давмида Ўзбекистон атроф-муҳит муҳофазаси кўмагида қўлга киритилган натижалар учун барчангиздан миннатдорман. Ишончим комилки, мазкур акция ҳақиқатдан ҳам эфир, босма нашр ва интернет-сайтларда табиат муҳофазаси кўламини кенгайтирди.

 
Аграр соха учун инновациялар PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Р. Ибрагимов   
29.12.2011 11:36

Инсоннинг оқилона хўжалик юритмаганлиги оқибатида табиий мувозанатнинг бузилиши табиатдан фойдаланишнинг замонавий доктрина ва услубларини қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш соҳасида бўлганидек, аграр соҳада ҳам  экология ҳақида қайғуриш кераклиги масаласи долзарб бўлиб турибди.

03.01.2012 19:36 янгиланган
 
"Сув ва фильм" учинчи халқаро фестивал PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
28.12.2011 00:00

Сув бўйича халқаро котибият (ISW), "Европа Сув Бирдамлиги", "Дарёга ёрдам берамиз" ҳаракатининг Координацион маркази ва Россия Дарёлар Тармоғи ва бошқа ҳамкорлар Марселда ўтказиладиган олтинчи Дунё сув форуми (2012 йил март ойи) вақтида бўлиб ўтиши режалаштирилган учинчи халқаро "Сув ва фильм" фестивалини ташкил этиш ниятидалар.

 
Таом танлаш буржларга ҳам боғлиқ экан PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
24.12.2011 10:59

Қўй. Ушбу буржда туғилганлар жасурлик ва шижоатлиликни пиёз,  саримсоқ ва гармдори билан озиқланиш орқали янада қувватлашлари керак. Барча илдизмевали ўсимликлар уларга куч-қувват манбаи сифатида тавсия этилади.
Бузоқ. “Бошқариладиган” Бузоқлар доим тўқ, шу боис  уларнинг овқатлари менюсида доимий равишда илдизмевали ва буғларда тайёрланган таомлар бўлиши керак, шунингдек,  қуруқ сабзавотлардан  салатлар истеъмол қилишлари лозим.
Эгизаклар. Ушбу бурж вакиллари ҳамиша ҳаракатчан ва енгил кайфиятда бўлишлари учун турли кўкатларни мунтазам истеъмол қилишлари фойдадан холи эмас.

 
“Фарғона табиати кўзгуси” газетаси — экология тарғиботчиси PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
24.12.2011 10:36

“Фарғона табиати кўзгуси” газетаси адади 7200 нусхада 2001    йилдан буён чоп этилаётган экологик мавзудаги нашр саналади. Газетанинг  муқоваси 2010 йилдан бошлаб рангли  бўлиб чиқаяпти. Унинг саҳифаларида  минтақамизда трансчегаравий муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Роғун ва Қамбарота ГЭСлари мавзусига бағишланган махсус сон берилиб, таниқли журналистлар Набижон Собиров, Маъсудбек Сулаймоновнинг “Ҳалқоб устидаги шаҳар”, “Биологик хилма-хиллик борлиқ асоси”, “Орол — миллионлар тақдирида” каби қатор чуқур таҳлилий мақолалар кенг оммага етказилди.

 
Шундай юртда яшаш – бахт PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Саид Раҳмонов   
19.12.2011 16:19

Жонажон Ўзбекистонимизни жаннатмонанд ўлка дея таърифлашгани бор. Буни, айниқса, табиат қўйнига чиққан чоғларингда кўпроқ ҳис этасан, киши. Республикамиз табиати ниҳоятда ранг-баранг, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси жуда бой. Аксарият турлар эндемик характерга эга бўлиб, уларни дунёнинг бошқа жойида учратиш маҳол. Заминимиз ости эса фойдали қазилма бойликларига кон. Буларнинг барчаси мамлакатимизнинг умуммиллий бойлиги ҳисобланади. Улардан ўз ўрнида, оқилона фойдаланиш, айни пайтда келгуси авлодга безавол етказиш шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир.

20.12.2011 06:17 янгиланган
 
“Қоплон-2011” Республика танлови ниҳоясига етди PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: Нигора Шофайзиева   
17.12.2011 00:00

15 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Атроф-муҳит муҳофазаси ва Барқарор тараққиёт соҳасидаги энг яхши журналистик ишлар бўйича “Қоплон-2011” Республика танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлатбионазорати ва “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги координатори қошидаги “Ekomaktab” экологик-ресурс маркази, Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси ҳамда қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқотларини олиб бориш Халқаро маркази “ИКАРДА” ваколатхонасидир. 

17.12.2011 14:32 янгиланган
 
Сейсмо-монитор. Фойдали онлайн-хизмат PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
12.12.2011 10:48

Германиянинг Геофизик тадқиқотлар илмий-тадқиқот маркази Helmholtz Centre Potsdam - GFZ фойдали хизматини тақдим этади. Марказ қулай ва фойдали бўлган автоматик глобал сейсмик монитор хизматини тақдим этади. Унда сайёрамизнинг қайси нуқтасида зилзила содир бўлганлигини онлайн тарзда кузатиш мумкин.

 
Энг сара ишлар тақдирланди PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
10.12.2011 00:00

9 декабр куни Тошкентдаги “Le Grand Plasa” меҳмонхонасида 10-Республика экологик журналистика танловини якунланди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Атроф-муҳит ҳолатидан жамоатчиликни хабардор этиш ва эколог-журналистларнинг маҳоратларини оширишда экожурналистиканинг аҳамиятини ошириш мақсадида 2001 йилдан бошлаб Марказий Осиё мамлакатларининг экологик ташкилоти томонидан минтақавий экологик журналистика танловини ўтказиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси вакиллари бу фестивалда 2002 йилдан бошлаб қатнашиб келмоқда. Шу йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йили экологик журналистика миллий танлови ўтказилиб келинмоқда, танлов якунига кўра энг яхши журналистик иш муаллифи Марказий Осий фестивалларининг иштирокчиларига айланадилар.

 
Транспорт экологиясининг ҳуқуқий асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги PDF Чиқариш E-mail
Муаллиф: zohida   
09.12.2011 00:00

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент автомобил йўллари институти (ТАЙИ), Инновацион технологиялар ва экологик новациялар маркази ҳамда ТАЙИ қошидаги Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ҳамкорликда жорий йилнинг 6 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси кунига бағишлаб "Транспорт экологиясининг ҳуқуқий асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги" мавзусида учрашув ташкил этдилар.

 
<< Боши < Олдингиси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Навбатдаги > Сўнгги >>

Саҳифа 1 дан 18

Рўйхатдан ўтиш



RSS-Lenta

feed-image RSS

Ҳисоблагич

EKO-TOP топ-рейтинг экологических сайтов